Япония Ўзбекистонда табиий офатларнинг олдини олиш лойиҳасини амалга оширади
10:19, 19 Июнь 2023
TASHKENT. UzA-Kazinform – Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси Муҳсин Абдураҳмонов Япониянинг «Nippon Investment Operating Corporation» (NIOC) раҳбари Наби Мамажан ва унинг ҳамкори, «Muroosystems Corporation» бош директори Пан Жонгсин ҳамда ЎР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари иштирокида музокаралар ўтказди, дея хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
«Дунё» ахборот агентлиги хабарига кўра, учрашувда Япония компаниялари томонидан Ўзбекистонда табиий офатларнинг олдини олиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувга эришилган.
«Япония томони дастлабки синов лойиҳаси бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқа расмий ташкилотлар билан музокаралар ўтказиш учун яқинда Ўзбекистонга ташриф буюришга тайёрлигини маълум қилди», – дейилади хабарда.