Январ воқеалари: Қиймати 343 миллион тенгедан ортиқ ўғирланган шахсий мол-мулк топилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ички ишлар органлари январ ойида содир бўлган воқеа вақтида ўғирланган, умумий қиймати 343 миллион тенгедан ортиқ шахсий мулкни топиб, мусодара қилди. Бу ҳақда ИИВ Тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мухтар Қожаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
«Оммавий тартибсизликлар қурбони деб топилган фуқароларга етказилган зарарни ундириш доирасида, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларидан ўғирланган, қиймати 343 миллион тенгедан ортиқ мол-мулк топилиб, олиб қўйилди. Улар орасида 12 та енгил автомобил, 317 та маиший техника, 189 та заргарлик буюмлари, 386 та мобил телефонлар, 550 га яқин турли кийим-кечаклар, 16 миллион тенгедан ортиқ нақд пул ва бошқа кўплаб ашёлар бор»

, — деди вазирлик вакили.

Унинг айтишича, ички ишлар органлари оммавий тартибсизликлар пайтида ўғирланган қуролларни топиш ва мусодара қилиш бўйича фаол ишларни давом эттирмоқда.