Январь ойида Ўзбекистон Қозоғистонга 63,7 тонна анор экспорт қилган
18:35, 26 Февраль 2025
TASHKENT. Kazinform - Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йил январь ойида хорижга қиймати 620,3 минг АҚШ долларига тенг бўлган 405,1 тонна анор экспорт қилган.
Ўзбекистон 2025 йил январь ойида энг кўп анор экспорт қилган давлатлар:
- Россия – 269,2 тонна
- Қозоғистон – 63,7 тонна
- Тожикистон – 41,1 тонна
- Қирғиз Р. – 31,3 тонна
- БАА – 0,16 тонна