Янги Зеландияда 6,2 магнитудали зилзила юз берди
08:35, 30 Апрель 2025
ASTANA. Кazinform – Янги Зеландиянинг ғарбий қирғоқларида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди, дея хабар беради Аnadolu агентлиги.
АҚШ Геологик хизмати (USGS) зилзила эпицентри мамлакатдан 286 километр ғарбда жойлашганини маълум қилди.
10 километр чуқурликда содир бўлган зилзила магнитудаси 6,2 деб аниқланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, зилзиладан сўнг цунами ҳақида огоҳлантириш берилмаган.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар қайд этилмаган.