Янги технологиялар ва сунъий интеллект кутубхоналар ишини ўзгартирмоқда
ASTANА. Кazinform – Астанада бўлиб ўтган 89-Жаҳон кутубхона конгрессида кутубхоналар келажаги, рақамли трансформация ва сунъий интеллектни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди, дея хабар беради Jibek Joly.
Конгрессда дунёнинг 114 мамлакатидан 1700 дан ортиқ делегатлар иштирок этди. Тадбир давомида китобхонларга хизмат кўрсатишни соддалаштириш йўллари кўриб чиқилди. Китобларга онлайн буюртма бериш ва уларни исталган вақтда автоматлаштирилган қутилардан олиб кетиш аллақачон мумкин.
Бундан ташқари, сунъий интеллект талабни таҳлил қилади ва ўқувчига уларнинг қизиқишлари бўйича адабиётларни таклиф қилади. Бундай тизимлар Қозоғистоннинг кўплаб етакчи университетларида фаол қўлланилмоқда.
– “Кичик бекат” овозли ёрдамчи билан жиҳозланган. Унга яқинлашиб, китоб қаерда жойлашганлигини сўраш мумкин. Экранда харита очилади ва вақтни бой бермасдан дарҳол керакли китоб турган жойг бориш имконияти мавжуд. Вақтни тежаш учун "маълумот савати" ишлатилади. Агар китоблар ёнига махсус мослама олиб келсак, уларнинг барча маълумотлари экранда пайдо бўлади. Биз энди китоб очмаймиз ва саҳифаларни варақламаймиз, фақат қурилмани яқинлаштириш керак, - дейди IDLOGIC халқаро савдо бўлими раҳбари София Чернишова.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистондаги мактаб кутубхоналарида қанча китоб бор эканлиги ҳақида хабар берган эдик.