Хусусан, Москвада кунига 5 826 та, Москва вилоятида 569 та, Нижний Новгород вилоятида 417 та, Архангелск вилоятида 389 та ва Ростов вилоятида 309 та ҳолат аниқланди.
Ҳозирда Россия Федерациясида 397 306 киши даволанишни давом эттирмоқда.
Соғайган беморлар сони кунига 15 567 тага кўпайган, бу бутун пандемия учун энг юқори кўрсаткичдир. Жами 1 266 931 бемор соғайиб чиққан.
Бош штаб маълумотларига кўра, соғайган беморларнинг умумий сони касалланганлар умумий сонининг 74,8 фоизини ташкил этди.
Россияда бир кунда коронавирус туфайли вафот этганлар сони ҳам энг юқори кўрсаткичга етди – ўтган сутка жавомида 389 киши вафот этган. Мамлакатда янги инфекция туфайли жами 29217 киши вафот этди.