Яқин уч кун ичида Қозоғистонда ёмғир ёғади
14:54, 07 Август 2023
ASTANA. Kazinform – Синоптиклар Қозоғистонда 8-10 август кунлари учун об-ҳаво маълумотларини тақдим этди, дея хабар беради Kazinform Қазгидрометга таяниб.
Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво давом этиб, ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин, республиканинг маркази, шарқи, шимоли-ғарбий ва жануби-шарқида кучли ёмғир ёғиб, шиддатли шамол ва дўл ёғиши кутилади.
Шу билан бирга, ҳарорат фонида сезиларли ўзгаришлар бўлмайди. Мамлакатнинг ғарбий вилоятларида очиқ ва иссиқ ҳаво давом этади.