Яқин уч кун ичида ҳаво ўзгариб туради

Фото: Фото: Pixabay

ASTANA. Kazinform — Қазгидромет синоптиклари 23-25 июль кунлари учун уч кунлик об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Яқин кунларда Қозоғистон ҳудудининг кўп қисмида паст атмосфера босими таъсирида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиб, кучли шамол эсади.

Шимоли-ғарбда, шимолда 24-25 июлда — ғарбда, 25 июлда эса мамлакат марказида кучли ёмғир, дўл ёғади.

Кундузи ҳаво ҳарорати мамлакат шарқида +30+35℃ даражагача, жанубда 38+43℃ даражагача, жануби-шарқда 31+37℃ даражагача кўтарилади.