Яқин Шарққа ҳаво қатновлари 10 мартгача тўхтатилди

Фото: Фото: Александр Павский/Kazinform

ASTANА. Кazinform — Air Astana Яқин Шарққа парвозларни тўхтатиш муддатини узайтирди.

— Air Astana компаниялар гуруҳи Дубай, Жидда, Мадина ва Доҳага мунтазам рейсларни 10 мартгача тўхтатади. Ушбу шаҳарларга чипталар савдоси вақтинча 17 мартгача тўхтатилди. Бепул қайта брон қилиш 30 апрелгача, чипталар учун пулни эса 11мартгача қайтариб олиш мумкин, — дейилади хабарда.

Авиакомпания Яқин Шарқдаги вазиятни диққат билан кузатиб боришда давом этади.