ASTANA. Kazinform - Аввалроқ Яқин Шарқдаги энг йирик авиакомпаниялар Эроннинг шанбадан якшанбага ўтар кечаси Исроилга уюштирган ҳужуми муносабати билан баъзи рейсларни бекор қилган ёки йўналишини ўзгартиргандан сўнг минтақада ишни қайта бошлаганини маълум қилган эди, дея хабар беради Kazinform агентлиги The Voice of America нашрига таяниб.
Минтақада ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилганлиги сабабли баъзи рейсларни бекор қилган ва баъзиларининг йўналишини ўзгартирган Emirates авиакомпанияси якшанба куни тушдан кейин Иордания, Ливан ва Ироққа режали рейсларни қайта бошлади.
Бу ҳақда компания вакили маълум қилди.
Qatar Airways ҳам Амман, Байрут ва Бағдодга парвозларни тиклади. Etihad Airways душанбадан бошлаб Абу-Даби ва Тель-Авив, Амман ва Байрут ўртасида режалаштирилган йўловчи ва юк рейсларини амалга оширишни режалаштирмоқда.
Etihad Airways огоҳлантирдики, Яқин Шарқ минтақасидаги баъзи ҳудудларда ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилганидан сўнг, 15 апрель, душанба куни нормал операциялар қайтиши билан баъзи узилишлар хавфи сақланиб қолиши мумкин.
- Минтақада бир қатор ҳаво кенгликларининг вақтинча ёпилиши баъзи рейсларимизга таъсир қилди, - дейилади Бирлашган Араб Амирликларида жойлашган Fly Dubai компанияси баёнотида.
Иордания, Ироқ ва Ливан якшанба куни эрталаб ўз ҳаво кенгликларини қайта очганини эълон қилди. Исроил авиакомпаниялари нормал фаолиятга қайтганликларини айтишди.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.