Яқин кунларда Қозоғистоннинг деярли барча ҳудудида қор ёғади

Фото: Фото: Алина Тулеубаева / Kazinform

ASTANА. Кazinform — “Қазгидромет” РДК 4-6 декабрь кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, Қозоғистоннинг аксарият қисмида шимоли-ғарбий циклоннинг кириб келиши ва атмосфера фронтал қисмларининг ўтиши туфайли беқарор об-ҳаво кузатилади, ёмғир ва қор шаклида ёғингарчилик кутилмоқда.

"Мамлакатнинг шимолий, шарқий ва марказий қисмида қор ёғиши ва бўрон бўлиши, йўлларда яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин. 4-5 декабрь кунлари фақат мамлакатнинг ғарбий қисмида антициклон таъсири туфайли ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Ҳарорат фонида сезиларли ўзгаришлар кутилмайди", - дейилади хабарда.