Яқин кунларда Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади

Фото: Фото: Александр Павский / Kazinform

ASTANA. Kazinform — “Қазгидромет” РДК синоптиклари 13-15 декабрь кунлари республикада кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Синоптикларининг маълумотларига кўра, Қозоғистонни совуқ антициклон тарк этаётгани ва унинг ўрнига кучли циклон ҳаракатланаётгани ҳақида огоҳлантирмоқда. Циклон мамлакат об-ҳавосига салбий таъсир кўрсатади.

“Нам ҳаво массалари таъсирида бўлган циклон деярли бутун мамлакат бўйлаб қор ва ёмғир, ер музлаши ва қор бўронларини олиб келади”, - дейилади хабарда.

Баъзи ҳудудларда бўрон ўз кучини кўрсатади. Синоптикларнинг таъкидлашича, бу, айниқса, ғарбий, шимолий ва марказий ҳудудларга тўғри келади, бу ерда шамол тезлиги секундига 30 метр ёки ундан юқори бўлади.