ҚР Транспорт вазири Марат Қарабаев Ҳукумат йиғилишида жорий йилда 4 минг километр йўл пуллик бўлишини маълум қилди.
“Замонавий хизмат кўрсатиш объектларини яратиш мақсадида QazaqOil, RoyalPetrol, Compass каби йирик инвесторлар йўл бўйида 400 дан ортиқ объектни қуриш ва модернизация қилишни режалаштирмоқда.
Бундан ташқари, Petro Retail компанияси йўл бўйида хизмат кўрсатиш объектлари тизимини яратди. 2029 йилгача 60 та комплекс объектни қуриш режалаштирилган. Улардан 10 таси жорий йилда амалга оширилади”, - деди у.
Ушбу лойиҳага 120 миллиард тенге сармоя киритилади.
“Мазкур компания мамлакатимизда биринчи бўлиб халқаро франшиза асосида мотель кўринишидаги меҳмонхоналар тизимини яратди. Яъни, турар жой, TIR тўхташ жойи, ёқилғи қуйиш шохобчалари, ҳамда ҳайдовчилар ва сайёҳлар учун ягона хизмат кўрсатиш кўзда тутилган”, - деди Марат Қарабаев.