XIX асрдаги Ўзбекистон тўқимачилик ҳунармандчилиги ҳақида китоб нашр этилди
Ўзбекистоннинг ХIХ асрдаги тўқимачилик ҳунармандчилигининг бой меросига бағишланган “Ипак ва олтин: либосларнинг муҳташам санъати” китоби нашр этилди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Uza.uzга таяниб хабар беради.
Китобхонлар тарихий ўзбек либослари ва анъанавий нақшлари, Буюк ипак йўлининг Ўзбекистонда тўқимачилик саноатининг шаклланишига таъсири, ҳунармандларнинг ташқи дунё билан доимий ижодий алмашинуви ҳақида маълумот олишлари мумкин.
Рисола зарбоф чопон, суратли гиламлар ва заргарлик буюмлари каби турли санъат асарлари билан таништиради. Бу санъат асарларини тайёрлашда асрлар давомида усталардан шогирдларига ўтиб келаётган анъанавий сир-асрорлардан фойдаланилган.
Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси «Assouline» нашриёти билан ҳамкорликда “Ўзбекистон. Самарқандга йўл”, “Ўзбекистоннинг жонли хазиналари: ҳунармандлик тантанаси”, “Авангард Шарқ ихлосмандлари”, “Рус авангарди” каби қатор китоблари чоп этилди.
Ушбу китоблар Ўзбекистоннинг маданий-тарихий мероси, меъморий ва табиий гўзаллиги, мамлакат амалий безак санъати ва замонавий усталари, Игорь Витальевич Савицкийнинг авангард меросига бағишланган.
Таъкидлаш жоизки, мазкур асар Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси, муаллиф Яффа Ассулин ва таниқли фотограф Лазиз Ҳамани ҳамкорлигида тайёрланган.