WSIS Prizes 2025: Қозоғистоннинг IT-лойиҳаси халқаро танловда ғолиб чиқди
ASTANA. Kazinform - Женевада Қозоғистоннинг “Вазиятли-таҳлил мажмуаси” (ВТМ) рақамли лойиҳаси WSIS Prizes 2025 халқаро танловининг “Тараққиёт учун АКТни қўллаб-қувватлашда ҳукуматлар ва барча манфаатдор томонларнинг роли” номинацияси бўйича ғолиб бўлди, деб хабар беради Kazinform.
Муҳандислик-техник маркази томонидан ишлаб чиқилган ВТМ лойиҳаси давлат секторидаги маълумотларни таҳлил қилиш, мониторинг қилиш ва оператив бошқариш учун мўлжалланган инновацион рақамли платформа ҳисобланади. Платформа миллий миқёсда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг турли йўналишлари бўйича 500 дан ортиқ кўрсаткичларни, жумладан, Қозоғистоннинг 20 та вилоятини қамраб олган.
Бу Қозоғистоннинг 2013 йилдан бери WSIS Prizes мукофотларидаги илк ғалабаси.
Ушбу номинацияга Қозоғистон билан бирга энг яхши бешта финал иштирокчиси — Ўзбекистон, Руанда, Мексика ва Бирлашган Араб Амирликларининг лойиҳалари кирди.