World Boxing: Бугун Осиё чемпионатида Қозоғистоннинг беш нафар боксчиси рингга чиқади

Фото: Фото: Қозоғистон бокс федерацияси

ASTANA. Kazinform – World Boxing доирасида Таиланднинг пойтахти Бангкок шаҳрида 19 ва 22 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги 2025 йилги Осиё чемпионатида 3 август куни Қозоғистоннинг беш нафар боксчиси рингга чиқади.

Дастлаб кундузги сессияда 19 ёшгача бўлган йигитлар ўртасида уч нафар боксчи мамлакат шарафини ҳимоя қилади:

  • 8-жуфт. 55 кг: Адилбек Қожахан – Чиа Фен Пен (Тайвань)
  • 14-жуфт. 60 кг: Адилет Тортубек – Шубхам (Ҳиндистон)
  • 21-жуфт. 65 кг: Муҳит Нурқабилули – Маусам Сухаг (Ҳиндистон)

Кечки сессияда 22 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги беллашувлар ўтказилади:

  • 3-жуфт. 48 кг: Гулназ Бўрибаева – Нон Госогава (Япония)
  • 10-жуфт. 54 кг: Симбат Алиасқар – Чинь Линь Чу (Тайвань)

Таъкидлаш жоиз, кечки сессияда чорак финал баҳслари ўтказилади. Ғолиблар Осиё чемпионати медали учун мукофотланади.

Мазкур қитъа чемпионати 30 июль – 12 август кунлари бўлиб ўтади. Унда 25 мамлакатдан 396 нафар боксчи (237 нафар эркак ва 159 нафар аёл) иштирок этиши кутилмоқда. Иштирокчилар орасида Қозоғистон, Афғонистон, Филиппин, Гонконг, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Ироқ, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Қирғизистон, Малайзия, Муғулистон, Непал, Қатар, Хитой, Сингапур, Шри-Ланка, Таиланд, Туркманистон, Ўзбекистон, БАА, Вьетнам ва Бутан каби мамлакатлар бор.