«Wizz Air Abu-Dhabi» Туркистонга парвозларни бошлайди

Фото: Фото: Александр Павский/Kazinform

16 январдан бошлаб «Wizz Air Abu-Dhabi» Туркистон – Абу-Даби йўналиши бўйича мунтазам рейсларни йўлга қўяди, дея хабар беради Kazinform ҚР Транспорт вазирлиги фуқаро авиацияси қўмитаси матбуот хизматига таяниб.

Рейслар ҳафтасига 3 марта (сешанба, пайшанба, шанба) «Эйрбас-А321» самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.

Янги ҳаво йўналиши бўйича парвозларнинг йўлга қўйилиши Туркистон шаҳри аҳолисига Абу-Даби шаҳри орқали транзит ҳолда бошқа йўналишлар бўйича кейинги парвозларни амалга ошириш имкониятини беради.

Туркистон шаҳрига янги халқаро ҳаво йўлининг очилиши Қозоғистон ва БАА ўртасидаги савдо-иқтисодий, бизнес, сармоявий, туризм ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.