Учрашув давомида томонлар икки мамлакат ўртасида эмлаш сертификатлари/паспортларини ўзаро тан олиш тўғрисида оғзаки ноталар алмашдилар.
«Емлаш сертификатларининг мавжудлиги ҳар икки мамлакат фуқароларининг Қозоғистон Республикаси ва Венгрияга Covid-19 вируси тарқалишининг олдини олишга қаратилган чеклов чораларисиз (ПЗР тести ва карантин) киришини кафолатлайди. Ўзаро тан олиш - Будапешт ва Нур-Султан ўртасида чегараларни очиш ва тўғридан-тўғри парвозларни тиклаш бўйича илк қадамлардан бири. Шундай қилиб, Венгрия Европа Иттифоқининг биринчи бўлиб Қозоғистонга эмлаш сертификатлари/паспортларини тан олди», - дейилади элчихонанинг баёнотида.