Венецияда автобуснинг кўприкдан қулаши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди
Венеция яқинидаги Местре шаҳрида одамларни олиб кетаётган автобус эстакатадан қулаб тушди. Бу ҳақда Kazinform Euronewsга таяниб хабар беради.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, камида 15 киши ҳалок бўлган. Ўлганлар сони ортиши мумкин. Воқеа жойида ўт ўчирувчилар ишламоқда. Тез ёрдам бригадалари ҳам етиб келди.
“Даҳшатли фожиа,... апокалипсисга тенг кўринишлар, сўз йўқ”, — деб ёзади Венеция мэри Луиджи Бруниаро ижтимоий тармоқда.
Автобус темир йўлга қулагандан сўнг дарҳол аланга ичида қолган. Ҳодиса туфайли Местре ва Венеция ўртасидаги поездлар ҳаракати тўхтатилди.
Ҳокимият вакиллари фавқулодда вазиятларни бартараф этиш протоколини амалга оширишга киришдилар. Унга кўра, тез тиббий ёрдам шифохоналарининг барча бўлимлари очилиб, ишга қўшимча кучлар жалб қилинади.