Велоспортчи Рината Султанова велоспорт бўйича Осиё ўйинларида Қозоғистонга бронза олиб келди
10:15, 03 Октябрь 2023
Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида қозоғистонлик спортчи Рината Султанова индивидуал велошоссе пойгасида учинчи бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
У 18.3 км масофани 25:36.10 дақиқада босиб ўтиб, етакчидан +1:00.11 дақиқа ортда қолди.
Биринчи ўринни ўзбекистонлик спортчи Ольга Забелинская (24:35.99 дақиқа) натижа билан, иккинчи ўринни япониялик Эри Енаминэ (25:35.59 дақиқа) эгаллади.
Муаллиф: Руслан Сулейменов