Валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар қанча тенгедан сотилмоқда

Фото: Фото: Freepik

ALMATY. Кazinform — Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 514-520 тенгедан сотилмоқда.

Миллий банк томонидан 10 майга таклиф қилинган расмий курс бир доллар учун 516,01 тенгени ташкил этади. Россия рублининг ўртача қиймати — 6,26 тенге. Евро — 582,47.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алмати валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 518,9 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 516,3 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 582 — 586 тенге оралиғида ўзгариб туради.

Астанада доллар сотиш курси — 520 тенге, сотиб олиш нархи — 514 тенге. Евро 580 тенгедан сотиб олиниб, 587 тенгедан сотилмоқда.

Айни пайтда Россия рубли валюта айирбошлаш шохобчаларида 6,11 дан 6,25 гача сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Алмати ва Астана айирбошлаш шохобчаларида 8 майдаги валюта курслари ҳақида хабар берган эдик.