Брюс Эйлвард Pfizer Inc's PFE.N компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцина сўнгги текширув босқичидан «ижобий» баҳо билан ўтаётганини маълум қилди.
«Бу ҳали оралиқ натижа, бизда жуда кўп иш бор... Аммо бугун биз дунёда келажакка умид берадиган ижобий натижаларга эришдик», - деди у 194 мамлакат вакиллари иштирок этган форумда.
Унинг сўзларига кўра, март ойига қадар дунёда амалга оширилаётган катта ҳажмдаги ишлар туфайли коронавирус инқирози билан боғлиқ вазият кескин ўзгариши мумкин.
Pfizer компанияси ўз вакцинасини 90 фоиз самарадор дея баҳоламоқда.