Суҳбат чоғида Қозоғистон Президенти Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (ОҲИЧК) ишидаги фаол иштироки учун Вьетнам томонига миннатдорлик билдириб, икки давлат ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорлик юксак даражада эканини таъкидлади.
Қасим-Жомарт Тоқаев ва Во Тхи Ань Суан ўзаро савдо-иқтисодий фаолият муваффақиятли ривожланаётганини қайд этиб, Қозоғистон ва Вьетнам халқлари ўртасидаги маданий-гуманитар алоқалар мустаҳкамлангани, икки давлат ўртасида ҳаво қатнови очилганини таъкидлади. Шунингдек, савдо-сотиқ, туризм, аграр, транспорт-логистика ва молия соҳаларида алоқаларни мустаҳкамлаш учун катта салоҳият мавжудлиги таъкидланди.
Учрашув якунида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Вьетнам Президенти Нгуен Суан Фукга ўз саломини йўллади.
Ўз навбатида, Во Тхи Ань Суан ўз мамлакати раҳбарияти номидан Қозоғистон Президентини Вьетнамга ташриф буюришни таклиф қилди.
Фото: t.me/bort_01