Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 5,8 млрд долларга етди

Фото: Фото: Миллий статистика қўмитаси

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 5,8 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 млрд АҚШ долларига ёки 29,2 фоизга ошган.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида:

Экспорт – 1,7 млрд (+26,7 %)

Импорт – 4,1 млрд (+30,3 %) АҚШ долларини ташкил этди.

2026 йилнинг илк ойида Ўзбекистон жаҳоннинг 145 дан ортиқ мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширди.

ТСАнинг юқори улуши Хитой (27,9 %), Россия (18,7 %), Қозоғистон (7,1 %), Туркия (3,6 %) ва Афғонистон (2,4 %) ҳиссасига тўғри келди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 81,2 млрд АҚШ долларини ташкил этди.