Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида янги корхоналар кўпроқ ташкил этилмоқда

Фото: Фото: ЎР Миллий статистика қўмитаси

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-март ойларида жами 21 346 та корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8 % га ошиб, ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда энг юқориси Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда.

Ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони:

  • Тошкент шаҳри – 4 616 та
  • Тошкент вилояти – 1 967 та
  • Фарғона вилояти – 1 906 та
  • Хоразм вилояти – 1 881 та
  • Самарқанд вилояти – 1 587 та
  • Қашқадарё вилояти – 1 411 та
  • Бухоро вилояти – 1 392 та
  • Сурхондарё вилояти – 1 161 та
  • Андижон вилояти – 1 129 та
  • Наманган вилояти – 1 025 та
  • Қорақалпоғистон Респ. – 982 та
  • Жиззах вилояти – 940 та
  • Навоий вилояти – 866 та
  • Сирдарё вилояти – 483 та

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиядан 3 ойда Ўзбекистонга 34,2 минг нафар турист ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.