Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида зилзила сезилди
Астана вақти билан бугун соат 15:20 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Унинг кучи Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида сезилиб, 2-3 баллни ташкил этди, деб хабар беради Каzinform агентлиги ЎР ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига таяниб.
11 январь куни куни Афғонистонда содир бўлган ер силкиниши Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида сезилди.
Зилзила координаталари: 36,7 градус ш.к; 70,34 градус ш.у.
MPV Магнитудаси – 6.
Чуқурлиги 180 км.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 517 км жанубий-шарқда.
Сезилиш кучи:
Сурхондарё вилоятида 2-3 балл, 279 км.
Фарғона вилоятида 2 балл, 428 км.
Жиззах вилоятида 2 балл, 439 км.
Самарқанд вилоятида 2 балл, 441 км.
Сирдарё вилоятида 2 балл, 443 км.
Қашқадарё вилоятида 2 балл, 466 км.
Андижон вилоятида 2 балл, 486 км.
Наманган вилоятида 2 балл, 492 км.
Тошкент шаҳрида 2 балл, 516 км.
Навоий вилоятида 2 балл, 575 км.