Ўзбекистон VisaGuide Passport Index 2024 рейтингида 199 давлат орасида 125-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон паспорти Destination Significance Score бўйича 27,62 балл тўплади. Ўзбекистон фуқаролари 32 та давлатга визасиз ташриф буюришлари мумкин, 33 та давлатга келгандан кейин уни расмийлаштириш мумкин, 27 тасида олдиндан расмийлаштирилган бўлиши керак.
Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида вазият қандай:
- Қозоғистон – 106-ўрин;
- Қирғизистон – 134-ўрин;
- Тожикистон – 141-ўрин;
- Туркманистон – 161-ўрин.