Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олади
14:12, 23 Февраль 2024
Ўзбекистонликларнинг март ойида неча кун дам олиши маълум бўлди. Якшанба кунларини ҳисобга олган ҳолда ҳафтасига 5 кун ишлайдиган Ўзбекистон фуқаролари 13 кун дам олади.
2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги президент фармонига мувофиқ, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча ходимлар учун 22 март, жума куни ва олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 23 март, шанба — қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланган.
8 март, жума, кейин 9 ва 10 март шанба ва якшанба кунлари ҳам дам олиш куни. 21 март пайшанба - Наврўз байрами.
Шу муносабат билан ўзбекистонликлар кетма-кет тўрт кун дам олади: 21, 22, 23 ва 24 март.