Ўзбекистонликлар 9 майда неча кун дам олади
14:53, 25 Апрель 2025
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонликлар 9 май муносабати билан неча кун дам олиши маълум бўлди, деб ёзади xabar.uz.
Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:
- 9 май, жума — Хотира ва қадрлаш куни, барча ходимлар учун дам олиш куни;
- 10 май, шанба — ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;
- 11 май, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 9 май - Хотира ва қадрлаш куни расман дам олиш куни сифатида белгиланган.