“Ўзэнергоинспекция” маълумотларига кўра, ўтган даврда газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича 167 та факт аниқланган. Натижада 210,4 миллиард сўм (16,1 миллион долларга яқин) зарар келтирилган.
Бундан ташқари, “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти инспекторлари томонидан ўтказилган текшириш чоғида умумий қиймати 117,3 миллиард сўм (9 миллион АҚШ доллари) бўлган газ ўғирлангани аниқланган.
“Ҳисобот даврида 133 миллион 840 минг куб метр газдан ноқонуний фойдаланилган. Бу миқдорда газни 266 мингдан ортиқ уйнинг эҳтиёжларини қоплаш ва автогаз қуйиш шохобчаларини қиш мавсумида 10 кун давомида узлуксиз энергия ресурслари билан таъминлаш учун етарли бўларди”, – деб хабар берди “Ўзэнергоинспекция”.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда автомобилга газ ускунасини ўрнатиш учун рухсатномани энди онлайн тарзда олиш мумкин.
Ўзбекистондаги йирик магистраль газ қувурида авария юз берди.