Спортчи юнон-рум кураши бўйича эркаклар ўртасида 67 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб бориб, барча рақибларини мағлуб этди.
Айтжан дастлаб Хитой спортчиси Лэн Жини 9:0 ҳисобида ишончли тарзда енгди. Чорак финалда Саудия Арабистони вакили Мунтири Абдулла А. Жандуни 8:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ярим финалда ўзбекистонлик ватандошимиз қирғизистонлик Раззоқ Бейшкеевни 5:0 ҳисобида енгди. Финал баҳсида эса у япониялик Киоторо Согабени 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритди.
Айтжан Халмаханов 2025 йилда Жаҳон ва Осиё чемпионатларида ғолибликни қўлга киритган эди. Шунингдек, спортчи Ислом ўйинларида бронза медалига сазовор бўлган.