Ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов “Tata Steel Chess-2026” турнирида ғолиб бўлди

Фото: Фото: UzA

TASHKENT. Kazinform — Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтказилган “Tata Steel Chess-2026” турнирида ғолибликка эришди, деб хабар беради UzA.

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли гроссмейстери Абдусатторов мусобақа давомида барқарор ва юқори савияда ўйин намойиш этиб, 13 тур якунларига кўра, 9 очко жамғарди.

Н. Абдусатторов турнирнинг сўнгги 13-турида қора доналарда Аржун Эригайси билан куч синашиб, рақибини 55-юриш ҳолатида таслим қилди.

Фото: UzA

Мазкур ғалаба ортидан Нодирбек очколари сонини 2862 баллга етказиб, ФИДЕ рейтингида кучли бешликка кўтарилишга муваффақ бўлди.

Таъкидлаш жоизки, Абдусатторов, “Tata Steel Chess” турнирининг 2023 йилги мусобақасида 2-ўринни, 2024 ва 2025 йиллари эса 3-поғонани банд этганди.

Эслатиб ўтамиз, "Tata Steel Chess-2026" турнирида ўзбекистонлик шахматчилар ўзаро баҳслашиши ҳақида хабар берган эдик.