Ўзбекистонлик ҳимоячи Осиёдаги энг қиммат футболчига айланди
Бу ҳақда футбол статистик портали Transfermarkt маълум қилди, деб ёзади zamon.uz.
Англиянинг “Манчестер Ситй” жамоасида тўп сураётган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер қиймати 35 миллион еврога етиб, у 2026 йилги Жаҳон чемпионати Осиё саралаш босқичи доирасидаги энг қиммат футболчи сифатида қайд этилди.
Бу ҳақда машҳур футбол статистик портали Transfermarkt маълум қилди. 21 ёшли футболчи ҳозирда бозор баҳоси бўйича Осиёдаги барча футболчиларни ортда қолдирган.
Рейтингда ундан кейинги ўринларда Япония терма жамоасининг ярим ҳимоячиси Такефуса Кубо (30 млн евро), Жанубий Корея вакили Леэ Канг-ин (25 млн евро), япон дарвозабон Зион Сузуки (20 млн евро) ва кореялик ҳужумчи Сон Ҳеунг-мин (20 млн евро) жойлашган.
Абдуқодир Ҳусановнинг бу ютуқлари нафақат ўзининг, балки ўзбек футболининг халқаро майдондаги нуфузини яна бир бор оширмоқда.