Ўзбекистонга туристлар ташрифи илк бор 10 миллиондан ошди

Фото: Фото: Миллий статистика қўмитаси

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида жами 10,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,5 млн нафарга ёки 47,4 % га ошган.

Туристлар сони бўйича ТОП-10 давлатлар:

  • Қирғиз Республикаси – 3 млн нафар;
  • Қозоғистон – 2,5 млн нафар;
  • Тожикистон – 2,5 млн нафар;
  • Россия – 923,8 минг нафар;
  • Афғонистон – 429,4 минг нафар;
  • Туркманистон – 341,4 минг нафар;
  • Хитой – 250,5 минг нафар;
  • Туркия – 161,9 минг нафар;
  • Ҳиндистон – 73,4 минг нафар;
  • Корея Республикаси – 44,1 минг нафар.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда Ўзбекистон–Япония ўртасида туристик ташрифлар ошган.

Шунингдек, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида жами 362,8 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.