Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп қайси давлат фуқаролари келмоқда

Фото: Фото: Миллий статистика қўмитаси

TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-август ойларида жами 287,7 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

"Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 190,3 минг нафарга ёки қарийб 3 баробарга ошган", - дейилади хабарда.

Жорий йилнинг 8 ойида Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

Афғонистон — 267 879 нафар

Тожикистон — 14 648 нафар

Туркманистон — 2 235 нафар

Россия — 585 нафар

Туркия — 392 нафар

Қозоғистон — 373 нафар

Бошқа давлатлар — 1 635 нафар