2024 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 20,87 млрд долларни ташкил этган, бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 1,16 млрд долларга ёки 5,9 фоизга кўпдир.
Олтинни ҳисобга олганда экспорт 9 фоизга, яъни 8,49 млрд долларгача, олтинни ҳисобга олмаганда 5,07 млрд долларгача ( 7,1 фоиз), импорт эса 12,4 млрд долларгача ( 3,9 фоиз) ошган.
Ташқи савдо тақчиллиги бироз қисқарди ва минус 3,89 млрд долларни ташкил этган, бу 2023 йилги кўрсаткичга нисбатан 238 млн долларга кам.
Мамлакатга энергоресурслар етказиб бериш кескин ошганига қарамай, импорт кетма-кет иккинчи ой пасайган. Апрелда импорт 2,94 млрд долларни, мартда 3,15 млрд долларни, февралда эса 3,2 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳам 2023 йилнинг июль ойидан бери энг паст кўрсаткич ҳисобланади (2,99 млрд доллар). Шу билан бирга, бу миқдор 2023 йилнинг апрель ойидаги импортдан (2,82 млрд доллар) юқори.