Ўзбекистонга қанча енгил автомобиль импорт қилинган
18:10, 25 Июль 2025
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан қиймати 422,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 24 355 дона енгил автомобиль импорт қилинган.
Улардан 14 356 донаси электромобиллардир.
Ўзбекистонга 2025 йилнинг 6 ойида энг кўп енгил автомобиль етказиб берган давлатлар:
- Хитой – 21 399 дона
- Корея Республикаси – 2 032 дона
- Ҳиндистон – 168 дона
- Япония – 145 дона
- АҚШ – 145 дона
- Бошқа давлатлар – 466 дона
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 6 ойда қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, Ўзбекистонда 6 ойда 575,6 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига ўртача қанча енгил автомобиль тўғри келиши ҳақида ҳам ахборот берган эдик.