Ўзбекистонга ҳиндистонлик туристлар ташрифи 22,7 % га ошди
14:14, 27 Июль 2025
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-май ойларида жами 28,5 минг нафар Ҳиндистон фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,3 минг нафарга ёки 22,7 % га ошган.
Жорий йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонга ташриф буюрган Ҳиндистон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:
- сайёҳлик – 17 956 нафар
- хизмат юзасидан – 7 557 нафар
- ўқиш – 2 710 нафар
- қариндошларни йўқлаш – 253 нафар
- тижорат – 10 нафар
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта музлатгич тўғри келиши ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кондиционер тўғри келади?
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кир ювиш машинаси тўғри келади?
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта телевизор тўғри келади?