Ўзбекистонга 7 ойда 6,3 млн нафар хорижликлар туристик мақсадларда келди
TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь-июль ойларида жами 6,3 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 2,1 млн нафарга ёки 48,9 % га ошган.
Уларнинг сони мамлакатлар бўйича қуйидагича:
Қирғиз Республикаси – 1 846 030нафар;
Қозоғистон – 1 466 535нафар;
Тожикистон – 1 441 618 нафар;
Россия – 536 849нафар;
Афғонистон – 267 485 нафар;
Туркманистон – 208 864 нафар;
Хитой – 103 158 нафар;
Туркия – 96 492 нафар;
Ҳиндистон – 38 008 нафар;
Корея Республикаси – 25 057 нафар;
Бошқа давлатлар – 289 023 нафар.
Уларнинг сони сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:
қариндошларни йўқлаш – 4 338 164 нафар;
сайёҳлик – 949 933 нафар;
хизмат юзасидан – 710 303 нафар;
тижорат – 255 136 нафар;
даволаниш – 54 882 нафар;