Ўзбекистонга 4 ойда қанча турист келган, энг кўп ташриф қайси давлатлардан

Фото: Фото: Pixabay.com

TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-апрель ойларида жами 3,1 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 987,9 минг нафарга ёки 46,4 % га ошган.


Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга ташриф буюрган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича:

Қирғиз Республикаси – 942,2 минг нафар

Тожикистон – 793,9 минг нафар

Қозоғистон – 617,2 минг нафар

Россия – 240,1 минг нафар

Афғонистон – 156,6 минг нафар

Туркманистон – 109,6 минг нафар

Туркия – 49,4 минг нафар

Хитой – 38,1 минг нафар

Ҳиндистон – 22,6 минг нафар

Италия – 11,1 минг нафар

Бошқа давлатлар – 136,8 минг нафар