Ўзбекистондан экспорт қилинадиган анорнинг 64 фоиздан ортиғи Россияга тўғри келади

Фото: Фото: Pixabay.com

2024 йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистон хорижга 3,4 минг тоннадан ортиқ анор етказиб берди, дея хабар беради Статистика агентлиги.

Энг фаол экспорт - 2,2 минг тонна Россияга амалга оширилди.

Шунингдек, ушбу даврда:

  • Қозоғистонга - 448 тонна
  • Тожикистонга - 279 тонна
  • Қирғизистонга - 266 тонна
  • бошқа мамлакатларга - 222 тонна анор етказиб берилди.