Ўзбекистонда ёш бола аянчли калтакланди
11:45, 15 Декабрь 2023
Ижтимоий тармоқда тарқалган кичик ёшдаги боланинг боғчага юзи ва кўзлари жароҳатланган ҳолда келганлиги ҳамда уни отаси калтаклаганлигини айтиб бериши тасвирланган видео юзасидан Ўзбекистон Болалар омбудсмани маълумот тарқатди, деб хабар беради Kazinform.
Мурғак болага нисбатан бундай шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳолати Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди.
Дастлабки маълумотга кўра, мазкур зўравонлик факти Самарқанд вилояти Ургут туманида юз берган бўлиб, ҳозирда туман ИИБ томонидан ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Болага нисбатан бундай ҳаракатга йўл қўйган шахслар, ким бўлишидан қатъий назар, қонунан жавоб бериши таъминланади. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади”, – дейилади хабарда.