Ўзбекистонда ярим дудланган ва дудланган колбаса ишлаб чиқариш ҳажми ошди
09:08, 05 Май 2025
TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-март ойларида йирик корхоналар томонидан 3 136 тонна ярим дудланган ва дудланган колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Мазкур ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 944 тоннага ошган.
Ушбу кўрсаткич ўтган йилларнинг мос даврида қуйидагича (тонна):
- 2023 йил – 1 840 тонна
- 2024 йил – 2 142 тонна
- 2025 йил – 3 136 тонна
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 24,3 % га ошган.
Шунингдек, Ўзбекистонда 10 йилда хорижлик талабалар сони қарийб 18 баробарга ошган.
Ўзбекистон истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари апрель ойида ўртача 0,7 % га ошган.