Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқариш ҳажми 18,2 % га ошди

Фото: Фото: Миллий статистика қўмитаси

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йил январь-июнь ойларида қарийб 9,2 млн тонна цемент ишлаб чиқарилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 млн тоннага ёки 18,2 % га ошган.

Ушбу кўрсаткичнинг йиллар кесимидаги динамикаси қуйидагича (январь-июнь):

— 2023 йил – 5 731,9 минг тонна

— 2024 йил – 7 745,3 минг тонна

— 2025 йил – 9 158,2 минг тонна

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳолининг доллар сотиш ва сотиб олиш рекорди янгиланганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта музлатгич тўғри келиши ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кондиционер тўғри келади?

Айни пайтда Ўзбекистонда қанча МЧЖ фаолият юритмоқда?