Ўзбекистонда цемент импорти 8,6 баробарга камайган
09:25, 19 Ноябрь 2025
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида 13 та хорижий давлатдан қиймати 4,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 72 минг тонна цемент импорт қилинган.
Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 548,1 минг тоннага ёки 8,6 баробарга камайган.
2025 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга энг кўп цемент етказиб берган давлатлар:
- Қозоғистон – 33 739 тонна;
- Эрон – 31 218 тонна;
- Қирғиз Республикаси – 2 653 тонна;
- Тожикистон – 2 516 тонна;
- Россия – 1 152 тонна;
- Бошқа давлатлар – 755 тонна.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми 121,4 млрд долларга етди.
Шунингдек, Ўзбекистонда 2026 йилдан пахта-ғалла, мевалар ва дуккакли экинлар ҳосилини ихтиёрий суғурталаш тизими йўлга қўйилиши ҳақида хабар берган эдик.