Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида қайси давлатлар корхона очган
11:20, 25 Март 2026
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 март ҳолатига Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида 140 та хорижий корхона фаолият юритмоқда.
Мамлакатлар кесимида корхоналар сони қуйидагича:
- Туркия — 27 та;
- Хитой — 21 та;
- Россия — 18 та;
- Ҳиндистон — 17 та;
- Қозоғистон — 11 та;
- Озарбайжон — 10 та;
- Жанубий Корея — 10 та;
- Қирғизистон — 6 та;
- БАА — 4 та;
- Япония — 4 та;
- Бошқа давлатлар — 12 та.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 март ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 18 770 та корхоналар фаолият юритмоқда.