Ўзбекистонда тиббий чиқиндилардан иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

Фото: Фото: Kazinform

ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистонда Американинг «Sauer»компанияси билан ҳамкорликда тиббий чиқиндилардан муқобил иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчи «Sayar green» корхонаси ташкил этилди. Мазкур лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори билан тасдиқланди, деб хабар беради Kazinformнинг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.

Инвестор, янги компания ва ҳукумат ўртасида инвестиция шартномаси жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан имзоланган эди. Лойиҳанинг ишга туширилиши 1 август кунига режалаштирилган.

Қарорга кўра, «Sayar green» компанияси 2024-2025 йилларда 7 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилиши керак. Унда Тошкент, Самарқанд ва Бухоро вилоятларидаги барча тиббиёт муассасаларидан 6 минг тонна тиббий чиқиндилар термал қайта ишланади. Шунга кўра, ундан йилига 20 ГВт-соат иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади.

Кейинги даврда, яъни 2026-2030 йилларда компанияга 108 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри сармоя жалб этиш режалаштирилган. Бунинг натижасида корхона Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги тиббиёт муассасаларидан 90 минг тоннага яқин чиқиндиларни қайта ишлайди ва 300 ГВт/соат иссиқлик энергияси олади.

Шу мақсадда компанияга давлат тиббиёт муассасалари ҳудудидан 2048 йилгача ижарага ер участкалари ажратилади.

Маиший чиқиндилар полигонлари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан ажратилган махсус жойларда ташкил этилади.

Лойиҳа доирасида фармацевтика, биологик ва ветеринария чиқиндиларини утилизация қилиш учун юқори ҳароратли иссиқлик билан ишлов бериш марказлари ташкил этилади.

Давлат тиббиёт муассасалари ва бошқа ташкилотлар тиббий чиқиндиларни қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган иссиқлик энергиясини махсус тариф бўйича сотиб оладилар.