Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида яшовчи 3 нафар фуқаронинг Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилишларининг олди олинди, деб хабар беради Kazinform агентлиги xavfsizlik Telegram-каналига таяниб.
Маълум қилинишича, улар ҳозирда жангарилар сафида бўлган “Абу Салоҳ”, “Абу Валид” ва “Аюб” лақабли шахсларнинг интернет тармоғида ёшларни террористик гуруҳларга қўшилишга чорловчи даъватлари таъсирига тушишган ҳамда оила аъзоларининг қаршилигига қарамасдан Сурияга кетишни мақсад қилишган.
Жумладан, фуқаро А.Ў. “Телеграм” мессенжерида “Абу Валид” билан алоқада бўлиб, унинг кўрсатмаси билан турли виртуал канал ва гуруҳлар очган ҳамда тарғибот ишларини олиб борган.
Кейинроқ, у маҳалладоши И.Д. билан тил бириктириб, Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилоти сафига қўшилишни режа қилишган.
Ўз навбатида, И.Д. яқин ўртоғи Ғ.Л.ни ҳам ўзлари билан кетишга кўндирган.
“Мазкур шахслар бошқаларнинг эътиборини тортмаслик мақсадида, хорижда мигрантларни иш билан таъминловчи хусусий бандлик фирмаси орқали Туркия давлатига бориб, сўнгра Сурияга ўтмоқчи бўлишган”, - дейилади хабарда.
Ҳозирда мазкур 3 нафар фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.