Ўзбекистонда сўнгги йилларда саноат корхоналари сони қанчага кўпайди
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига саноат соҳасида рўйхатдан ўтган корхоналар сони 109 527 тани ташкил этган, деб хабар беради Kazinform агентликнинг расмий Telegram-каналига таяниб.
Маълум қилинишича, бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,7 %га ошган.
“Сўнгги йилларнинг мос даврида ушбу соҳада рўйхатдан ўтган корхоналарнинг динамикаси қуйидагича:
2019 йилда – 71 670 та; 2020 йилда – 85 278 та; 2021 йилда – 99 034 та; 2022 йилда – 103 575 та; 2023 йилда – 109 527 та”, - дейилади агентлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда яшовчи доимий аҳоли сони ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп экани маълум қилинди.