Ўзбекистонда саноат соҳасида 59,3 мингта корхона фаолият юритмоқда

Фото: Фото: Миллий статистика қўмитаси

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда 471,7 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият юритмоқда.

Корхона ва ташкилотларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича сони қуйидагича:

  • Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида - 34 494 та
  • Саноат соҳасида - 59 325 та
  • Қурилиш соҳасида - 30 107 та
  • Савдо соҳасида - 153 092 та
  • Ташиш ва сақлаш соҳасида - 17 175 та
  • Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида - 30 191 та
  • Ахборот ва алоқа соҳасида - 11 721 та
  • Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида - 13 507 та
  • Бошқа соҳаларда - 122 133 та

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда 405,5 мингта тижорат ташкилотлари фаолият юритмоқда.